Maqola

ДАВЛАТ  ДАСТУРИ  ИЖРОСИ КАСБ-ҲУНАР  ТАЪЛИМИДА

 

Президентимиз  Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида: "Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. " деб таъкидладилар

         2018 йил– "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилинди. Бу нафақат тадбиркорлик ёки ишлаб чиқариш йили, балки барча соҳаларга бевосита алоқадор йилдир.

         Шу ўринда инновация ҳақида икки оғиз сўз. Мутахассислар инновацияни иқтисодий ва ижтимоий ўсишни ривожлантирувчи куч, дея таърифлашади. Аслида “инновация” сўзи — лотин тилида “янги”, “янгиланиш”, “ўзгартириш”, “янгилик киритиш” деган маъноларни англатади. Иқтисодий йўналишда унинг моҳияти бир қадар ўзгаради, яъни янги товар ёки маҳсулотни жорий этиш, ишлаб чиқариш усулларини ривожлантириш, молиявий ва ташкилий соҳаларни такомиллаштириш дея таърифлаш ҳам мумкин. Инновация ҳар қандай турдаги янгилик эмас, илм-фан кашфиётларидан фарқли равишда билимлар ва ғояларни маблағларга айлантириш ҳамда юқори самарадорликка эришишдир. Инновацион фаолият эса тизимга узлуксиз янгилик киритиб боришдир. 

         Фаол тадбиркорлик бизнес фаолияти инновацион, яьни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир. Фаол тадбиркорлик деганда рақобатбардош махсулот ишлаб чиқаришга қодир энг мухими янги иш ўринлари яратиб нафақат ўзини ва оиласини боқадиган балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар тушунилади давлатимиз рахбари қайд этганидек бугун биз давлат ва жамият хаётининг барча сохаларини тубдан янгиланишига тубдан иновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз бу бежиз эмас албатта. Бу сохани қўллаб қувватлаш бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўринмоқда.

          Президентимизнинг 2018 йил
22 январдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг   буйруғи ишлаб чиқилди ҳамда чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. 

         Дастур ижросини таъминлаш доирасида ушбу дастур  яқинда бўлиб ўтган коллежнинг навбатдаги Педагогик кенгашида муҳокама қилинди.

         Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар таълим соҳасига инновацион ғояларни тарғиб этмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу борада бир қатор амалий чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилаётир. Ўзбекистон таълим тизими янги тараққиёт йўлига қадам қўйди. 

         Коллежда "Ёш тадбиркор", "Инновацион ғоялар" тўгараклари ташкил этилиб уларда ўқувчиларнинг фаол қатнашаётганликлари кузатилмоқда.

         Биз Пайариқ иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллашда  имкониятларни англай олиш,  педагогик фаолиятга нисбатан ижодий ва технологик ёндашиш,машғулотларнинг қизиқарли бўлишини таъминлаш билан бирга ўқувчилар томонидан ҳар бир мавзу бўйича билимларнинг пухта эгалланиши учун замин яратишини билган ҳолда, ҳар бир дарс жараёнига замонавий илғор педагогик ва янги компьютер, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишга ҳаракат қилмоқдамиз.

 

Баҳодир Ҳамзаев,

Пайариқ иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи

кимё фани ўқитувчиси

Новости

Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари учун зарур мутахассислар тайёрлаймиз

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси