Коллеж ҳақида

Коллежда 5 та йўналиш:

Молия,

Солиқ ва солиққа тортиш,

Тикув ва тикув трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш технологи,

Компютер инжиниринги техниги,

Суғурта агенти,

Электрэнергетика,

Бухгалтерия йўналишлари мавжуд.

Ҳозирги кунда коллежда 463 нафар ўқувчилар тахсил олмоқда.

1-босқичда 72 нафар, шулардан 39 нафари қизлар,

2 босқичда 200 нафар, шулардан 134 нафари қизлар,

3 босқичда 191 нафар, шулардан 118 нафари қизларни ташкил этади.

2016\2017 ўқув йили битирувчилари 125 нафар бўлиб, ўқувчиларининг ўқув амалиётлари, ишлаб чиқиш ва диплом олди амалиётлари Пайариқ Молия бўлимида, Пайариқ Халқ банки, Пайариқ бандликка кўмаклашиш ва ахолини иш билан таъминлаш бўлими, Пайариқ Солиқ инспексияси, Пайариқ Ғазначилик бўлими, Пайариқ уюшган садо МЧЖ, Пайариқ Электр тармоқлари корхоналарида ўтади. Уларни ишга жойлашиши бўйича 122 нафари бандлиги таъминланган, 117 нафари ишга жойлашган, 5 нафари олий таълим муассасига ўқишга кирган, 3 нафари бандлиги таъминланмаган, шундан ишга жойлаштириш жараёнида 1 нафари вафот этган. 2016\2017 ўқув йили битирувчиларидан тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида Санақулов Шахзод 7000000 сўм асаларчилик билан шуғуланиш мақсадида Пайариқ АГРО банк бўлимидан , Алаев Зохид 7000000 сўм Чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида Самарқанд Хамкор банк бўлимидан кредит олиб фаолият кўрсатмоқда. Коллежнинг Ахборот ресурс марказида умумий китоблар сони 6638 та бўлиб, улардан умумтаълим фанларига оид китоблар 2432 та ва касбий таълимга оид китоблар 1141 та, ижтимоий сиёсий адабиётлар 232 та, бадиий адабиётлар 2352 та, услубий адабиётлар 481 тани ташкил этади. Коллежда 11 та фан “Сиз тарихни биласизми”, “Тил билган эл билади”, “Ёш математик”, “Ёш физик”, “Ёш тарихчи”, “Озод юртнинг обод оиласи”, “Ватанпарвар”, “Русское слово”, “Биз кимёни ўрганамиз”, “Ёш дастурчилар”, “Ёш биолог” тўғараклари мавжуд. Касбий фанлардан “Иқтисодчи –ҳисобчи”, “Ёш солиқчи”, “Статистика”, “Ёш маркетолог”, “Ёш техниклар”, “Иқтисодчи”, “Ёш тадбиркор”, “Ёш электрик”, “Бошланғич бухгалтерия”, “Кичик бизнес ходими”, “Хисобчи” тўғараклари мавжуд бўлиб, уларга 252 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Спортнинг баскетбол, валебол, фудбол, қўл тўпи, кураш, стол тениси, шахмат -шашка, бадиий гимнастика, енгил атлетика турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган бўлиб, унда 327 нафар ўқувчилар иштирок этмоқда. Коллежда тўгарак машғулотлари жадвал асосида олиб борилган.  PEDAGOG-MUHANDISLAR FAOLIYAT YURITADI.  Shundan 25 nafari umumta’lim fanlari o’qituvchilari,  28 nafar umumkasbiy va maxsus fan o’qituvchilari  10 nafar katta o’qituvchi  38 nafar oliy ma’lumotli o’qituvchilar  5 nafar o’rta maxsus ma’lumotli o’qituvchilar  talabalarga ta’lim-tarbiya berib kasb mahoratini o’rgatib kelmoqda 

Новости

Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари учун зарур мутахассислар тайёрлаймиз

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси