Пайариқ иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи

 

     Пайариқ иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи 630 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2007-йил сентябр ойидан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда. Коллеж 4 га ер майдонига эга бўлиб, 1 та маъмурий бино, 1 ўқув биноси, 1 та қишги спорт зал, 70 ўринга мўлжалланган ошхона, 2 та ишлаб чиқариш амалиёти биноси ва ёзги спорт майдончаларидан иборат.  Ўқув биносида 16 та ўқув машғулот хоналардан иборат. Коллеж маъмурий биносининг 1 қавватида маъмурий хоналар ва 6 та ўқув машғулот хонаси жойлашган. Маъмурий бинонинг 2 қаватида 30 ўринли ётоқхона, АРМ, кутубхона, маънавият ва маърифат маркази жойлашган. Бинонинг 3 қавати 70 ўринга мўлжаллаган ётоқхонадан иборат.
     Коллежнинг спорт зал ва ётоқхоналаридаги ювиниш хоналари иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган.

Новости